"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, томонлар янги шартнома борасида музокараларни бошлаб юборди. Унинг шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. У ҳафтасига 280 минг фунт ишлаб топади, бироқ "шаҳарликлар" унинг маошини оширишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Сити" Де Брюйне учун 2025 йилгача мўлжалланган шартнома ва йилига 21 миллион евро маош таклиф қилмоқда.