Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Марадона тан олган юлдуз"

Баҳо:
+ | -

6 май куни Матео Ковачеч, Дани Алвеш каби иқтидорлар таваллуд кунини нишонлашади. Биз бошқа юлдузга – Дрис Мертенсга эътибор қаратмоқчимиз.

А серияни икки йилдан бери титратаётган ҳужумчи Сарри даврида феноменал ўйинлар кўрсатди. Сарри у ҳақда яхши фикр билдирган: "Дрисни майдонга тушираётганда, тактикани ўзгартириш шарт эмас. Унинг тушишини ўзи ўйиннинг ўзгаришидир. Рақиб тактикасидан ҳам асар қолмайди”.

Ростанам Мертенс Наполидаги ўйинларида асосий таркибда тушса, алмаштирилса, неаполликлар сустлашишади, захирадан тушганида, ўйинни кучайтиради. Доим.

Ҳозирги мураббий ҳақида сал бошқачароқ фикрда: "Охирги пайт биз бошқача ўйнаяпмиз. Негадир менга нуқул иккинчи қаватдан тўп узатиляпти. Мени Питер Крауч деб ўйлашаётган бўлса керак, деб юбораман гоҳо. Янги “Наполи”га киришиш менинг бўйимдаги ҳужумчига осонмас”.

Иқтибосини эшитдингиз. Аслида шу ҳолида ҳам Мертенс яккакурашларда бақувват рақибларидан кўра яхшироқ кўрсаткичда. Биттага битта исталган ҳимоячини алдай олади. "Ливерпуль" клубининг ажойиб вакиллари гувоҳлик беришади. 31 ёшли форварднинг зарбалари ҳам хавфли.

Диего Армандо Марадона ҳозирги “Наполи”дан фақат Дрисни ўзининг афсонавий "Наполи"сида ўйнай оларди, деб айтган. Бу гапи учун Мертенс аргентиналик юлдузга либосини совға қилган.

Мертенснинг яхши хусусияти янги тактикага киришувчанлиги. Бельгия терма жамоасида ҳам гуллаши тахмин қилинмоқда.

ЯНА...

Шу куни ўтган 2009 йилнинг чемпионлар лигаси ярим финали "Челси" – "Барселона" ўйинини эслайсизми? Ҳа, ўша ўйин. Ҳакам Эвребенинг хатосига лиммо лим тошган ярим финал ва сўнгги сонияларда Иньестанинг суперголи. Ўша учрашувга ҳам ўн бир йил бўлиб қўйибди. Ҳалигача тортишувларга сабаб бўладиган ўйин. Ўша учрашув менга нимаси билан қизиқ, айтайми? Агар хато дейилса хатоси билан.

"Челси" ажойиб клуб эди, гап йўқ, аммо ўйин томонлама ўша пайт Барселона беназир эди. Бу жамоанинг финалга чиқмаслиги футбол эътибори билан адолатдан бўлмасди. Мабодо дейлик, ўша куни Челси енгганида, Лондон клуби қаторасига иккинчи марта финалга чиқаётган ва яна МЮ билан ўйнарди. Енгди, енгмади, футбол учун катта воқелик эмасди. Аммо Барса ўша лаҳзаларда енга олмаса ва финалга чиқмаса, Пеп кетказилиши, балки услуб ўзгариши мумкин эди.

Биласизми, кейин нима бўларди? Билмадим, билмадим. Шунинг учун ҳам ўша ўйинни кўпгина мухлислар ҳакамнинг хатоси билан эслашадикуя, мен янги услуб билан кириб келаётган даҳонинг чақалоқлигида бўғиб ўлдирилиши содир бўлмаганидан хурсанд бўламан. Уни ўстира олди футбол. Янги эра тақдим эта олди. Ҳакамнинг хатоси дейсизми? Ўша куни аслида Эвребе у томонга ҳам, бу томонга ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйган эди. Атай Барсага ён босган деган фикрдан узоқман. Мана шу деталларни четга суриб, фақат ўйин томонлама қараганимизда каталонияликлар 2009 йили барчадан кучли эдилар. Барчадан. Барчадан кучли жамоага омад ҳам ёрдам бериб юбориши оддий ҳодиса.

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 11:12, 06.05.2020.
Ўқилди: 5203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.