Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Ди Мариянинг хотини Англияни танқид қилди

Баҳо:
+ | -1

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Анхель ди Мариянинг хотини Жоржелина Кардосо эрининг «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган даврини ёдга олди. Аргентиналик футболчи 2014 йилда 75 миллион евро эвазига Англияга кўчиб ўтган эди. Бир мавсумда сўнг манкунианликлар уни 63 миллион евро эвазига «ПСЖ»га сотишган эди.

«Эсимда бор, Анхель «Манчестер Юнайтед»дан таклиф тушганини ҳамда бу таклиф молиявий томондан манфаатли бўлишини айтган эди. Биз бу мавзуда тортишиб қолдик. Мен эса унга Англияга бормаслигимни, ёлғиз ўзи кетиши мумкинлигини айтдим. У эса "Бирга кетамиз", деди.

Катта пул таклиф қилинган эди. Шундан сўнг испанияликлар бизни ёлланма ишчи деб атай бошлашди. Улар ҳақ эди! Агар сиз бир компанияда ишласангизу, рақиб компания 2 баравар кўп маош таклиф қилса, сиз уни қабул қиламиз!

Мен Манчестерга йўл олишни истамадим. Чунки, биз ўз вақтида Серхио Агуэронинг хотини Жанинна Марадона билан дугона эдик. Анхелга 2-3 кунлик дам олиш имконияти берилганида, биз Серхио ва Жаниннани кўриш учун Мадриддан Манчестерга учиб келган эдик. Уларнинг уйига киришимиз билан: "Кейинроқ кўришамиз, биз кетаётган эдик", дейишди. Бу шунчаки даҳшатли манзара эди! Унинг уйидан чиққанимиздан кейин мен Анхелга: «Исталган мамлакатга бор, аммо Англияга эмас», дегандим.

Шунга қарамай, орадан 1 йил ўтиб биз Англияга кўчиб ўтдик ва бу даҳшатли бўлди. У ерда менга ҳеч нарса ёқмади. Барча аёллар озғин... ва ғалати эди. Кўчада кетаётганингда улар сени ўлдирмоқчи бўлгандек тасаввур уйғонади. Овқатлари ёқимсиз. Барча қизлар худди қўғирчоқ каби бўяниб олишган. Фақат мен сочларимни йиғиб олган ҳолда макияжсиз юрардим», — деди Кардосо "Los Angeles de la Manana"га берган интервьюсида.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 13:20, 06.05.2020.
Ўқилди: 5418 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.