Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 1-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Россияда ҳам чемпионат муддатдан олдин якунланиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Чемпионат тақдири кейинги ҳафта ҳал бўлади

15 май куни белгиланган РФИ ижроқўмитаси Россия Премьер-Лигасининг муддатдан олдин якунланганини эълон қилади, дея хабар бермоқда «Спорт-Экспресс».

Манбанинг ёзишига қараганда, «Зенит» ўтказилган 22-турдан кейин чемпион деб эълон қилинади. Еврокубокларга ўринлар мавсум якунлангани эълон қилинганидан сўнг, жамоаларнинг эгаллаб турган ўринларидан чиқиб белгиланади.

«Зенит» ва «Локомотив» клублари ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўл олади. «Краснодар» ЕЧЛнинг плей-офф босқичида иштирок этади. Европа Лигасининг гуруҳ босқичига «Ростов» клуби йўл олади. ЦСКА ва «Динамо» клублари эса 3 ва 2-саралаш босқичларида иштирок этишади.

Шунингдек, қайд этилишича, «Крылья Советов» ва «Ахмат» клублари РПЛдаги ўз жойларини сақлаб қолишади. Кейинги йилги мавсумда 18 та жамоа иштирок этиши кутилмоқда.

Киритилди: 00:20, 07.05.2020.
Ўқилди: 2406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик