Қатарнинг "Ал Духайл" клуби футболчиси Мехди Бенатиа Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегридан ҳамон хафа эканлигини яширмади.
«2018 йили «Наполи» клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганимиздан кейин, мен учун жуда аламли бўлган эди. Кьеллини жароҳат олганди ва мен ўйнаш имкониятига эга бўлгандим. Ўша учрашувда энг яхши футболчи бўлишим мумкин эди, чунки, ҳақиқатдан ҳимоямизда яхши ўйин намойиш этгандим.
Бироқ, кейинги турда "Интер" клубига қарши ўйин олдидан учрашув қайдномасида менинг номим йўқлигини кўрганимда, қанчалар ғазабланганимни сўз билан ифодалай олмайман. Ўша пайтда Аллегри менга хиёнат қилганини ҳис қилганман», — деди Мехди Бенатиа.