Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера ўтган йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» клуби билан хайрлашишни хоҳламаганини айтиб ўтди.
«Ўтмишимни баҳолаб шуни айтмоқчиманки, мен ҳеч қачон «Манчестер Юнайтед» клуби билан хайрлашишни истамаганман. Клуб раҳбарлари ва мен баъзи ҳодисалар борасида турли хил фикрга эга эдик, бироқ, мен доим уларни ҳурмат қилганман. "Манкунианлар"нинг раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам «МЮ» фойдаси учун ҳамма нарсани қилмоқда, агар бирор нарса юз берса, дарҳол муаммоларни ҳал қилиш йўлларини топишга ҳаракат қилади. Шу сабабли, баъзида футболчилар билан кенгашда келишмовчиликлар юз бериб туради.
Аммо, шу билан бирга Эд Вудворд билан жуда яхши муносабат ўрнатишга муваффақ бўлдим. Мен ҳеч нарсадан шикоят қилмаслигим керак. Фаолиятидаги энг ёқимли хотиралар «Манчестер Юнайтед» билан боғлиқ», — деди Андер Эррера.