Германия чемпионати 16 май куни қайта бошланади. Бу ҳақда "Bild" нашри футбол бўлими бошлиғи Кристиан Фальк хабар тарқатди.
«Янги қарор: 15 май, жума куни ўйинлар ўтказилмайди. Бундеслига 16 май, шанба куни бошланади», – дея ёзди Фальк твиттер орқали.