Дани Алвеш 37 ёшни қарши олди.
Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеш ўзининг 37 ёшини нишонлади. Футболчи маймун костюмини кийиб, тортни кўргач, ушбу ҳайвоннинг овозига тақлид қилди.
"Бу менинг туғилган куним, дўстим", - деб пост қолдирди Алвеш ўзининг "Instagram"даги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Дани ўз фаолияти давомида 40 тадан зиёд совринларни қўлга киритган ягона футболчи саналади. Ўтган йилнинг ёзида футболчи Бразилия терма жамоаси билан Жанубий Америка Кубогида ғолиб чиққанди.