Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Барселона» ўзи учун Роналду билан биргаўйнаётган янги Хави топди

Баҳо:
+ | -

“Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ёзда “Барселона” футболчисига айланиши мумкин. Каталония клуби аллақачон босниялик футболчи борасида музокараларни бошлаб юборган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, 30 ёшли футболчини қўлга киритиш учун “Барселона” Артурни таклиф этишга қарор қилган. Каталонияликлар 24 ёшли бразилиялик футболчининг “Камп-Ноу”да қолишга интилаётганига қарамай Пьяничга айирбошлашга тайёр. Боз устига, Сарри ҳам у қадар тезкор бўлмаган Пьянични чаққон Артур билан алмаштиришга рози.

Яқиндагина Испаниянинг «AS» нашри яқиндагина “Пьянич учун сўнгги поезд” номли мақолада унинг “Барселона”га ўтиши мумкинлиги борасида фикр юритган. Унга кўра, Пьянич “кўк-анорранглилар” учун идеал футболчи деб эътироф этилган. Шуниндек, «AS» нашри журналистларининг фикрича, яқинда 31 ёшни қарши олувчи Пьянич “Барселона”нинг ўйин услубига ортиқча қийинчиликсиз мослашиб кетади. Боз устига, унинг майдон марказидаги эркин тўп суриши камида 3 ё 4та топ даражадаги мавсумларни ўтказиш учун имконият яратиб берариши мумкин экан. Энг қизиғи шундаки, Пьяничнинг “Барса” нишонида тургани ҳақида яна бир таниқли нашри – «Marca» ҳам ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Манбада ёзилишича, Пьяничнинг иккита оёқда ҳам яхши ўйнай олиши ва узоқ муддатдан бери юқори даражада тўп сураётгани мураббийлар штабини ҳайратда қолдирмоқда. Айни дамда, Кике Сетьеннинг қўл остидаги бирорта ярим ҳимоячи Пьяничнинг даражасида эмас, деб ёзмоқда «Marca» нашри. Шунингдек, нашр журналистлари келаси мавсумда Бускетс, Де Йонг ва Пьянич учлиги майдон марказида кўриниш беришини тахмин қилишмоқда.

Аслида, босниялик футболчи “Рома” сафида тўп суриб юрган чоғлариёқ плеймейкерлик маҳоратини барчага кўрсатиб қўйган эди. Ўзининг Италиядаги дебют мавсумида 9 та ассист ва 3 та голга муаллифлик қилган ярим ҳимоячи “Ювентус” нишонига тушиб қолади. Оқибатда, Туринликлар 32 миллион евро эвазига Миралемни ўз сафига қўшиб олади. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз Италияда 9 йилдан бери тўп суриб келаётган бўлсада, бирор маротаба жароҳати туфайли бирин-кетин иккита учрашувни ўтказиб юбормаган экан. Соддароқ қилиб айтганда, Пьянич ҳеч қачон 10 кундан ортиқмуддатга сафдан чиқмаган. Бундан ташқари, Пьянич стандартларни ижро этиш борасида ҳам беназир футболчи. Бу Каталония жамоасига қўл келиши мумкин бўлган кичик деталлардан бири холос.

Энг ажабланарлиси шундаки, 2016-йилда Пьянич учун нафақат “Ювентус” балки, “Барселона” ҳам кураш олиб борган экан. “Барса”да иш бошлаган Луис Энрике аввалроқ Пьянич билан “Рома”да фаолият олиб боргани учун ҳам уни жамоага олиб келишни клубдан илтимос қилган эди. Ачинарлиси шундаки, ўша даврда клуб Пьяничдан кўра, Андре Гомешни фойдалироқ трансфер деб тахмин қилади ва португалиялик футболчини Каталония олиб келади. Оқибатда, Гомеш 21 асрдаги клуб амалга оширган энг ёмон трансферлардан бири сифатида тарихга кирди холос. Босниялик футболчи сўнгги икки йилдан бери Роналду билан бир жамоада тўп суриб келмоқда. Эндиликда, унда дунёнинг яна бир энг кучли футболчиси – Лео Месси билан ҳам бир клуб шарафини ҳимоя қилиш имкони мавжуд. Ҳозирча бу трансфер ҳақида овоза қилишга эрта албатта, бироқ музокаралар бошланган ва барчаси ёзда Пьяничнинг Каталонияга кўчиб ўтиши билан якунланадигандек кўриниш олмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:44, 08.05.2020.
Ўқилди: 9497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.