Кириш Регистрация

Арбелоа: «Месси ва Роналдуни бир жамоада ўйнатиш — яхши тажриба, бироқ бу осон бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Реал» собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа ҳужумчилар Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни ўзаро солиштиришни истамади.

«Фойдасиз баҳс. Мен етти йил Криштиану билан бир жамоада ўйнаганман ва у қандай шуғулланишини кўрганман. Шуни айтишим мумкин, унда ҳам иқтидор бор.

Криштиану барчасига ўзи эришгани ҳақидаги гапларга тушунмайман, негадир ҳар сафар Роналду бу даражага эришишига кўмак берган иқтидор орқа планда қолиб кетаверади.

Улар иккиси ҳам ўз ишига жиддий қарайди ва кучли характерга эга. Иккисини бир жамоада ўйнатиш яхши таржриба бўларди, бироқ уларнинг бирга тўп суриши осон бўлмайди, чунки ҳар бири етакчиликка даъвогарлик қилади», — дейди Арбелоа.

Маълумот учун, Роналду 2018 йил ёзида «Реал»ни тарк этиб, «Ювентус»га ўтади. Лео Месси эса ҳамон «Барселона»дан тўп сурмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:10, 08.05.2020.
Ўқилди: 4240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.