Кириш Регистрация

«Пахтакор»нинг уч футболчиси ўз юртида аср ўйинчиларига айланган

Баҳо:
+ | -

Турли йиллар мобайнида «Пахтакор» сафида тўп тепган уч футболчи ХХ асрда ўз мамлакатларида энг яхши ўйинчилар сифатида эътироф этилган.

— Геннадий Красницкий Ўзбекистонда ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Буни аксарият мухлислар яхши билишади. У фаолияти давомида "Пахтакор" учун чемпионатларда 322 ўйинда 142 гол муаллифига айланган.

— 1972-75 йилларда жамоамизда ўйнаган Василис Хадзипанагис эса 96 беллашувда 22 гол муаллифи бўлган. У Грецияда ХХ асрнинг 2-ярмида энг яхши футболчи сифатида тан олинган. Энг яхши унвонига эга чиқиш учун унга Греция чемпионлиги ҳам керак бўлмаган.

— Хорен Оганесян 1990-91 йилларда чемпионат баҳсларида 46 ўйинда 10 тўп киритган. Арманистонда Оганесян ХХ асрнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. Узоқ йиллар СССР терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлган.

— "Пахтакор" таркибида ўз мамлакатида асрнинг тенгсиз футболчилари бўлган уч ўйинчини жамлай олган буюк клублардан биридир.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 19:56, 08.05.2020.
Ўқилди: 6095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик