Беларусь чемпионатининг 8-турига старт берилди. «Энергетик-БГУ» клуби бугун сафарда пешқадам "Слуцк" клуби меҳмони бўлиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.
Биринчи бўлимда "талабалар" иккита пенальти ишлашга муваффақ бўлишди. Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев ҳар иккала 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланди.
Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида "Слуцк" форварди Муҳаммад Умар Бала ҳисобни биттага қисқартирди.
Яхшибоев эса иккинчи бўлимда бир эмас, яна иккита гол уриши мумкин эди. Тайм бошида Жасур Бакичдан узатма қабул қилдию, бир ҳимоячини алдаб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Ўйин сўнгида эса ўзбекистонлик футболчи ўзбекистонлик ҳужумчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, посбонни доғда қолдира олмади.
Учрашувнинг 71-дақиқасида Мусаханян майдондан четлатилгани боис, "Энергетик-БГУ" қолган дақиқаларда бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлди.
Шу қарамай, Яхшибоев ва Умаров (дарвоқе, Шаҳбоз иккинчи бўлим бошида захирага олинди) жамоаси сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.
Беларусь чемпионати, 8-тур
Слуцк – Энергетик-БГУ 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 17, пенальти Яхшибоев, 0:2 – 28, пенальти Яхшибоев, 1:2 – 41 Умар Бала.
Слуцк – Панкратов, Трубило, Образов, Чеботаев, Кривулькин, Коанда, Такулов, Козлов, Умар Бала, Салу, Сирима (Сердюк, 70).
Энергетик-БГУ – Лесько, Юдчиц, Сокол, Шкурдюк, Мавату, Мирошников, Носко, Яхшибоев, Умаров (Бакич, 46), Тве, Мусаханян.
Огоҳлантиришлар: Мусаханян (26), Трубило (28), Тве (42), Бакич (67).
Четлатиш: Мусаханян (71).