"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич собиқ устози Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.
"Жамоа ғалаба қозонса, Моуриньо сайёрадаги энг яхши одам. Аммо, сен ютқазсанг, Жозедан яширинишинг керак.
Умуман олганда, Жозе билан яхши муносабатданман. У ҳайратланарли. Унинг қўл остида ўйнаш менга ёқди", -дейди сербиялик футболчи.