Россиянинг «Спорт Экспресс» газетаси билан суҳбатда Франциянинг "Монако" клуби хўжайини Дмитрий Рыболовлёв клуб улушини сотиш бўйича CVC Capital Partners фонди ёки бирор бир компания билан музокара олиб бораётларги ҳақида миш-мишларни рад этди.
Аввалроқ Bloomberg нашри ушбу компания «Монако» улушларини, шунингдек, Италия ва Германия клубларидан бирини сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқатган эди.