Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Эрлинг Холанд ҳақида машҳурлар қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz норвегиялик ҳужумчининг катта футболдаги қадамларига машҳурларнинг фикри қандай эканлиги билан қизиқди.

Эрлинг Холанд қисқа фурсат ичида барчанинг эътиборини тортгани рост. Классик марказий ҳужумчилар эраси якунлангандек кўринган бир пайтда катта саҳнага кўтарилган Холанд ҳақида аллақачон турли-туман мақолалар эълон қилинди. Энди навбат футбол оламида машҳурликка эришган собиқ футболчи ва мураббийларнинг норвегиялик “болакай” ҳақида билдирган фикрларига.

Оле-Геннар Сульшер (футболчининг “Молде”даги мураббийи)

Бундан 2 йил аввал Сульшер камтарин “Молде” устози эди. Эндиликда, у бутун дунёда мухлислар армиясига эга “Манчестер Юнайтед”нинг мураббийига айланди. Қаҳрамонимиз “Молде”ни бошқараётган пайтида эндигина ном қозонаётган Эрлинг Холандга қисқа муддат бўлсада устозлик қилишга муваффақ бўлган. Аслида, норвегиялик мураббий шогирдини туманли альбионга олиб келмоқчи эди, бироқ Мино Райоланинг қайсарлиги трансферни барбод қилди.

“Ҳеч қачон футболчининг агентига шахсий шартномада ўзи истаган пунктларни жойлаштириши учун имкон бермаслик лозим. Биз Холандни фақат турли муаммолардан узоқроқ бўлиш ва Мино билан тинимсиз мулоқотда бўлмаслик учун сотиб олмадик. Эрлингга келадиган бўлсам, унинг ўйинлари мени завқлантирмоқда. Ваҳоланки, мен ҳеч қачон бошқа жамоадаги футболчилар ҳақида фикр билдирмасам-да, бу унинг ўйинлари менга ёқаётганини яшириб ўтиришимга сабаб бўла олмайди. Қувонарлиси шундаки, у фаолиятидаги илк катта клубда ўзини йўқотиб қўймади. Бу нафақат унинг, балки Норвегия терма жамоасининг ҳам ғалабаси!

Кристиан Виери (Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси)

“Холанд ўз олдида турган вариянтлар ичида энг яхшисини танлади. “Боруссия Дортмунд” унга керак бўлиши мумкин бўлган барча имкониятларни тақдим этишга қодир жамоа. Дортмундда ёш ва иқтидорли футболчиларни жуда қадрлашади. Боз устига, унга дарровасосий таркибдан жой тақдим этилди. Тан олиш лозим, Холанд фантастик иқтидор эгаси. Бир неча йиллардан сўнг, унинг трансфер қиймати 200-300 миллион еврога баҳоланиши ҳеч гап эмас”.

Мино Райола (футболчининг агенти):

“Агар Холандни “Реал Мадрид” сотиб олса, Эрлинг Мадрид клуби учун ҳар мавсумда 40-50 та гол киритишга қодир. У осонлик билан Криштиану Роналдунинг рекордларини йўққа чиқара олади ва бир нечта мавсумдан сўнг, унинг фаолиятидаги пик даврини кўришингиз аниқ”.

Станислав Мацек (Холанднинг “Зальцбург”даги устози)

Мен у ҳақидаги ғалати воқеани сўзлаб беришим мумкин. Унинг қиз ўртоғи ҳам Норвегиядан. Бир куни у “Зальцбург”га Холандникўргани келди. Орадан бир неча кун ўтиб, унинг ортга қайтиб кетганидан хабар топдим. Футболчидан бунинг сабабини сўраганимда, у ўз хоҳиши билан уни ортга учириб юборганини ва айни дамда бор эътиборини футболга қаратиши лозимлигини айтди. Очиғи,шогирдимнинг сўзларидан ҳайратда қолдим. Тўғриси, бу ўзини профессионал тарзда тутаётган болакайнинг фикрлаши мени шок ҳолатига солиб қўйди. Ўйлашимча, у янги Ибраҳимович бўлишга қодир. Тезликда ва тўп билан ҳаракатланишда беназир футболчи. Энг муҳими, у “Боруссия Дортмунд”га йўл олиш орқали, олдинга катта қадам ташлади. Агар ўсишдан тўхтаб қолмаса, тез орада “Реал Мадрид”да кўриниш бериши ҳам мумкин. Менимча, у айнан “Реал” учун “яратилган”.

Оттмар Хитцфелд (ЕЧЛда “Бавария” ва “Боруссия” билан ғолиб чиққан мураббий):
“Эрлинг ўйинни жуда юқори даражада ҳис этади. Бундан ташқари, гол уриш орқали ўз даражасини яхшилашга уринади. Нима бўлган тақдирда ҳам “Реал” Эрлингни сотиб олиши шарт. Аслида, “қироллик клуби” у “Боруссия”га ўтмасидан олдин бу ишни амалга ошириши керак эди.

 

Жесси Марш (“Зальцбург” бош мураббийи):

“Холанднинг жисмоний имконияти, курашувчанилиги ҳақида кўп сўзлашмоқда, бироқ Эрлинг нафақат кучли, балки жуда тезкор футболчи ҳам эканлигини эътибордан қочирманг. У икки қадам ташлашдаёқ ўзининг максимал тезлигини олишга қодир. Бундан ташқари, унинг жисмоний имкониятидан унумли фойдаланиши ҳам таҳсинга сазовор. Холанд ўзидаги барча устунликларни бир жойда жамлаш орқали тобора топ даражадаги футболчига айланиб бормоқда. Ўйлашимча, унда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун потенциал мавжуд”.

Алф-Инге Холанд (Эрлингнинг отаси, собиқ футболчи):

Албатта ўғлим билан фахрланаман. Унинг фаолияти мана шундай кўриниш олгани хурсанд қилади, бироқ айни дамда энг муҳими бу эмас. Муҳими, у нима бўлган тақдирда ҳам ўсишдан тўхтаб қолмаслиги. Эрлинг “Боруссия”га ўтгунига қадар қандай жадаллик билан ўсган бўлса, шу темпда давом этиш керак. Бугунги кунда унинг фаолияти Дортмундда давом этаётганидан хурсандман. Фаолиятининг бу палласида Холанд танловда адашмади. Айни дамда унинг фаолияти қаерда давом этиши борасидаги саволлар кўп янграмоқда. Ҳа, тан оламан, менга Испания жуда ёқади. Ли Лига ўғлим учун кейинги манзил бўлса, бундан фақат шод бўламан. Бундан ташқари, ўғлим Мартин (Эдегор назарда тутилмоқда) билан тўп суришдан завқ олади. Улар деярли бирга катта бўлишган ва майдонда бир-бирларини сўзсиз тушунишга қодир”.

Дмитрий Бербатов (Болгария терма жамаоси собиқ ҳужумчиси):

“Холанд ўз фаолиятидаги энг тўғри қарорни қабул қилди. Кўпинча унинг ёшидаги йигитлар яхши машина, қизлар ва тўкин ҳаёт илинжида шахсий шартнома билан алданиб қолишади. Холанд, улардан фарқли равишда футболчи сифатида ўсишга қарор қилгани қувонарли. Унинг иқтидори шу қадар ёрқинки, қўрқмасдан Эрлинг Роналду ва Мессининг вориси дейишим мумкин. Биз Эрлингнинг жароҳатлардан фориғ бўлишини ва доимо муаммолардан узоқ бўлишини яратгандан сўрашимиз талаб этилади. Ана шундагина, у Роналдудан ўзиб кетиши мумкин”.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:11, 09.05.2020.
Ўқилди: 6425 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.