Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

UZREPORT Жанубий Корея чемпионати ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Бутун дунёда коронавирус туфайли юзага келган пандемия ортга чекиниб, аста-секин футбол мусобақалари яна қайтмоқда. Осиё мамлакатлари ичида энг илғори ҳисобланган Корея Кей лигаси мусобақаси старт олди.

Жонли футболни соғиниб қолган мухлислар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, UZREPORT Жанубий Корея миллий чемпионати — Кей Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди. Мазкур чемпионатнинг ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яна бир эътиборли томони шундаки, ушбу мусобақада бир қатор ўзбек футболчилари легионер сифатида тўп суришади. Жумладан, Жамшид Искандаров "Сеонгнам"да, Рустам Ашурматов "Кванжу"да, Достон Турсунов "Пусан Ай Парк"да, Икром Алибоев эса "Сеул" клубида тўп сурмоқда.

ФУТБОЛ ТВ телеканалида Кей Лигадан илк намойиш 10 май куни ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган "Сеул" ҳамда "Канвон" клублари иштирокидаги ўйин билан бошланади. Учрашув Тошкент вақти билан 12:30да старт олади.

Трансляция доирасида Кей Лига ғолиблиги учун асосий даъвогар жамоалар учрашувлари намойиши режалаштирилган. Бу ўйинлар орқали нафақат ўзбекистонлик легионерлар фаолияти, балки Осиё майдонларидаги асосий рақибимиз бўлган Жанубий Корея футболи билан ҳам танишиб бориш имкониятимиз бор.

Маълумот учун, Корея Кей лигасида 12та жамоа қатанашади. Мусобақа 8 майдан 8 ноябргача ўтказилиши режалаштирилган.

ФУТБОЛ ТВ телеканалида жонли футбол трансляциялардан баҳра олинг!

Сюрпризлар мавсуми давом этади!

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 19:02, 09.05.2020.
Ўқилди: 5764 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.