Англиянинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Педро раҳбарият томонидан янги шартнома таклиф қилинишига умид қилмоқда, дея хабар бермоқда ESPN.
Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунланади ва у эркин агент сифатида исталган жамоага ўтиб кетиши мумкин.
Педро жорий мавсум "Челси" таркибида 10 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол киритди.