Италиянинг «Интер» клуби собиқ ҳимоячиси Иван Кордоба жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйинидан қониқиш ҳосил қилаётганини билдирди.
«Лукаку – ажойиб футболчи. «Манчестер Юнайтед» уни иқтидоридан фойдалана олмади. Премьер-Лига Лукакунинг ўсишида катта ёрдам берди.
«МЮ» уни қўйиб юборгани аламли, лекин мен «Интер» шундай футболчини ўз сафига қўшиб олганидан хурсандман», – деди Кордоба.