Кириш Регистрация
27/05 21:30 Лейпциг 2-2 Герта
27/05 23:30 Аугсбург 0-0 Падерборн
27/05 23:30 Унион Берлин 1-1 Майнц-05
27/05 23:30 Фортуна 2-1 Шальке-04
27/05 23:30 Ҳоффенҳайм 3-1 Кёльн
29/05 20:00 Торпедо-БелАЗ - Смолевичи
29/05 22:00 Городея - Неман
29/05 23:30 Фрайбург - Байер

Хабарлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

"Юве" ўз услубида

Италиянинг “Ювентус” жамоаси ёзда ПСЖ ҳимоячиларидан бирини қўлга киритишни режалаштирмоқда.

“Le Gazzeta Della Sport” нашри берган хабарларга қараганда, “Юве” ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган Левин Курзавани қўлга киритиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Курзава билан Италиянинг “Интер” клуби қизиққа эди.

 Кавани “қизил иблис”?

 

ПСЖ жамоаси билан шартномаси ёзда якунланиши кутилаётган Эдинсон Кавани тез орада “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланиши мумкин.

Британия нашрлари берган хабарларга қараганда, “қизил иблислар” ижарага олган Игалонинг ўйнидан кўнгли тўлмаган ва унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортмоқчи.

Шу йўсинда, клуб келаси мавсумда жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида Эдинсон Каванини кўришни истамоқда. Ҳозирча, уругвайлик футболчи сўнгги қарорга келганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, футболчини бир йўла 20 га яқин жамоа ўз таркибда кўришни истамоқда.

“Ньюкасл” ҳазиллашмаяпти

 

Янги супер клубга айланиши кутилаётган “Ньюкасл” жамоаси эндиликда Гарет Бейл билан музокаралар ўтказишни бошлади.

Британия нашрлари берган хабарларга қараганда, клуб Бейлнинг ҳам “Реал”нинг муолиявий талабини юз фоиз қондиришга тайёр эканлигини расман маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, англия клуби бир йўла бир нечта топ даражадаги футболчиларни жамоага олиб келиш учун катта маштабдаги трансфер ишларини олиб бормоқда.

Дембеле керакми?!

 

Франциянинг “Лион” жамоаси ёзда ўз ҳужумчиси Муса Дембелени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

“АS” нашри берган хабарларга қараганда, “Лион” ўз ҳужумчисини 60 миллион фунтдан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ҳужумчининг ҳизамтлари билан “Челси” жиддий қизиқиб қолган.

“Реал Мадрид” ёшларга эътибор қаратмоқда

 

“Қироллик клуби” бир нечта инглиз грандлари эътиборида турган “Вест Ҳем”нинг ёш ва иқтидорли футболчиси Деклан Райсни Мадридга олиб келмоқчи.

Аслида, бир мавсум илгари “Реал” ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи эди, бироқ “болғачилар” талаб қилган 30 миллион бироз “оғирлик” қилган эди.

Эндиликда, жамоа ярим ҳимоячини клубга олиб келиш учун “Вест Ҳем” талаб қилаётган 50 миллион еврони тўлашга тайёр.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:37, 11.05.2020.
Ўқилди: 7841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.