«Реал» ҳужумчиси Лука Йовичниг жароҳат олиш сабаблари тафсилотлари аниқ бўлди. "Kurir" тарқатган хабарга кўра, сербиялик футболчи Белграддаги уйининг деворидан йиқилиб тушган.
Футболчининг отаси Милан Йович «Реал» тақдим этган дастур асосида шуғулланаётганида жароҳат олганини айтган эди. Аммо бу маълумот ёлғон бўлиб чиқди.
«У тирик қолганининг ўзи катта гап! У девордан йиқилиб тушди. Сизга қандай тушунтиришни билмаяпман. Катта эҳтимол билан ҳаммаси тасодифан юз берган», — деди Йовичнинг оиласига яқин манба.
«Атлетико»нинг собиқ шифокори Хосе Гонсалес ўйинчи шу тариқа товон суягини синдириб олган бўлиши мумкинлигини тасдиқлади.
«Йовичнинг синган товон суяги бутун тананинг оғирлигини кўтариб туради ва у ташқи таъсирларга анча мустаҳкам. Аксарият ҳолатларда у фақат кучли зарба ёки баландликдан қулаш оқибатида синиши мумкин», — деди Гонсалес.
Лука Йовичнинг отаси Милан Йович ушбу версияга изоҳ беришдан бош тортди.
«Илтимос, мени тушунинг, мен ҳеч нарса айта олмайман. Клубдан бизга берилган топшириққа кўра, биз ҳеч нарса гапирмаслигимиз керак», — деди Милан.
Лука Йович мазкур жароҳат туфайли мавсум охирига қадар "Реал"га ёрдам бера олмайди.