Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич карантиндан кейинги машғулотлар ва жамоа сардори Месси ҳақида фикр билдирди.
"Барселона"нинг ҳозирги машғулоти унчалик қувноқ эмас. Биз кийимларимиз ҳам уйда амалга оширяпмиз, ҳатто уйимизда чўмиляпмиз. Майдонда кам сонлик футболчилар бўлиши керак, лекин, энг асосийси – соғлик, шунинг учун вазиятни тушуняпмиз.
Месси қандай ўйнамоқда? Мен у билан олти йилдан бери бирга ўйнаётганимдан мамнунман. У билан биргаликда кўплаб учрашувларни бирга ўтказдик. Ҳақиқатдан ҳам, у самимий, кўнгли тоза ва яхши дўст. У нафақат дунёнинг энг яхши футболчиси, балки, футбол тарихининг энг яхши футболчиси ҳамдир.
Албатта, Неймарни жамоамизга қайтишини хоҳлайман. Лекин, биз унинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. У билан ўйнаш ёқимли. у ҳам дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири"-деди Ракитич.