Кириш Регистрация

Хитой клуби банкрот деб эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг «Тяньцзинь Тяньхай» клуби ўзини банкрот деб эълон қилди. Шу боис, клуб Суперлиганинг янги мавсумида иштирок этмайдиган бўлди. Ушбу жамоа 2015-2018 йилларда «Тяньцзинь Цюаньцзянь» номи остида фаолият юритган эди.

Клубнинг қарзи 150 миллион долларга етган эди. ОАВда тарқатилган хабарга кўра, коронавирус пандемияси пайтида футболчилар ўз маошларидан тўлиқ воз кечишган. Шунга қарамай, клубнинг молиявий аҳволини яхшилашнинг имкони бўлмаган.

Ўз вақтида «Тяньцзинь» сафида Аксель Витсель, Алешандре Пато, Луис Фабиано, Антони Модест каби таниқли футболчилар тўп тепган. Жамоанинг энг яхши натижаси — Хитой чемпионатининг 2017 йилги мавсумида 3-ўрин.

Маълумот ўрнида. Жорий йилда Хитой ҳукумати «Тяньцзинь» клуби хўжайини — "Quanjian Group" компанияси асосчиси Шу Юхуини бемор боланинг ўлимига алоқадорлик айби билан ҳибсга олган эди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:42, 12.05.2020.
Ўқилди: 5541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5829]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3399]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3010]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2668]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2106]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2015]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1921]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1913]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1879]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик