Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Биродар Абдураимов 77 ёшга тўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Пахтакор" футбол клуби афсонаси Биродар Абдураимов 77 ёшга тўлмоқда.

Биродар Ҳасанович 1943 йилнинг 14 май кунида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Болалигидан миллионлар ўйинини севиб, футбол билан шуғулланишни бошлаган Абдураимов 17 ёшидан "Пахтакор"нинг асосий таркибида майдонга тушган ва дебют учрашувида "Қайрат" дарвозасини ишғол қилган. "Пахтакор" учун умумий ҳисобда рекорд миқдордаги ўйинларни ўтказган - 358та.

Шунингдек, фаолияти мобайнида "Спартак", ЦСКА ва "Мелиоратор" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Мураббийлик фаолиятида Ўзбекистоннинг бир қатор жамоаларида ишлаган. 1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоамиз зафар қучганда мураббийлар штабида фаолият юритган.

Биродар Абдураимов "Ўзбекистон Ифтихори" фахрий унвони лауреати ва "Шуҳрат" медали соҳиби саналади.

Абдураимов 1968 йил СССР чемпионати олий лигаси, 1972 йил СССР чемпионати биринчи лигаси тўпурарига айланган. Чемпионатларда 106 гол уриб, Григорий Федотов клуби аъзосига айланган.

У ёшлигида эркин кураш билан шуғулланиб, ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионига ҳам айланган. Абдураимов намойиш этган финтлар бутун СССР миқёсида машҳур саналган ва унинг ўйинларини кўриш учун стадионга кўплаб ишқибозлар ташриф буюришган.

77 ёшга тўлаётган Биродар Абдураимовни "Пахтакор" футбол клуби номидан табриклаб, унга мустаҳкам саломатлик, ҳаётида бахтли ва ёрқин дамлар янада кўпроқ бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:48, 14.05.2020.
Ўқилди: 3448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.