Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Ака-ука де Бурлар»

Баҳо:
+ | -

Энди шу куни туғилган кунини нишонлаётган футболчиларга тўхталиб ўтамиз. Икки футболчи билан чекланаман. Дастлабкиси ака-ука де Бурлар. Нидерландия футболининг ёрқин вакиллари – Франк ва Роналд Де Бур яқин ўтмишдан хабари борлар учун таниш номлар.

Икки бир кунда туғилган, эгизак. Аякс мактаби таҳсили улар учун катта мактаб бўлган, албатта. Роналд оралиқда Твенте ҳам бориб келган. Амстердамликлар уни яна сафга қайтариб, Барселонага кетгунча пиширишган. Рональд Каталонияда икки йил ўйнади – 1998дан 2000 йилгача. Франк эса кўпроқ. Яна уч йил зиёдаси билан. Кейинги йўналишда ҳам Франкнинг манзиллари яхшироқ – Галатасарой, Рейнжерс. Шотландияга келишида, албатта Роналднинг хизмати катта – эгизидан олдинроқ келиб, жамоанинг лидерига айланиб улгурганди.

Ака-ука футболчилар ҳаётига қарасак, барибир қай биридир бошқасидан устун бўлади. Бу масалада Франк устун. Аммо ўртадаги фарқ у қадар жиддий эмас. Нидерландия терма жамоасида ҳам Франк кўпроқ ўйнагандир, аммо бошқа эгизаклар сингари иккинчиси четга чиқиб қолмаган – ўн йиллик фаолият Роналдни уялтириб қўймайди.

Голландияда бир пайтда ака-ука Куманлар ҳам ўйнашган. Мана, уларнинг ўртасида фарқ сезиларли эди. Шу боис, де Бур дейилганда кўпроқ исм эмас, икки футболчининг фаолияти ёдга келиши бежиздан эмас.

Мураббийлик соҳасида ҳам қизиқ томони кучлироқ ўйнаган йигитнинг ишлари яхши – Франк Аяксда узоқ йил ишлади, Интерга чорлашди, Кристал Пэлас ва Атланта Юнайтед. Роналд Қатарга бориб жойлашган, аввал олимпиячиларда бош мураббий ёрдамчиси бўлди, сўнг 23 ёшлиларда, кейинроқ умуман бу соҳани йиғиштириб қўя қолди. Майдондаги муваффақиятларини эгизагига топшириб кетди.

————
Усмон Дембеле ҳам шу куни туғилган. 1997 йили Франциянинг шимолида жойлашган Вернон шаҳарчасида. Дембеленинг болалиги бироз оғир ўтган бўлса-да, футбол борасида ота-онаси унинг ихтиёрига бериб қўйишган, натижада Усмон ўспиринлик пайтиданоқ ҳақиқий истеъдод эканини исботлай олди. Майли, Барселонагача босиб ўтилган йўллар қизиқдир, аммо унинг бугунги ҳолати ҳавас қилгули эмас. Коутиньо иккисининг собиқ жамоасидан Барсага кетиш учун оёқ тираб туриб олиши фаолиятга-да таъсир ўтказди. Ҳозирда ҳеч ким Усмон Дембеленинг ажойиб финтларини, ёшлигидаёқ бир ўйинда тинимсиз голлар уришини, муҳими икки оёқда бир хил ўйнашини эсламайди. Ҳамма қаҳрамонимизни жароҳатга мойил юлдуз сифатида таниб улгурди. Барселонадаги ўйнаган ўйинларидан ўтказиб юборган ўйинлари икки баробар камроқ.

Кўп эҳтимол Неймарнинг ўрнига келгани, бразилияликнинг ўрнини босиш кераклиги ҳақидаги тасаввур Дембелени синдириб қўйгандир. Ваҳоланки, Каталонияга келишидан олдин Усмон хрусталь ўйинчи эмасди.

Мен бу йигитнинг фаолиятидан қандай хулосага келаман, айтайми? Инсон ўз даражасини фахмлаши керак ёки ҳеч бўлмаса кетаётган жойини рози қилиб кетиши керак. Усмон Дембеле ва Коутиньо мисолида, бугунги Эден Азар мисолида шуни тушуниб етяпмизки, бу исталган футболчига ортиқча юк юклайди ва у юк кўпинча нозик дид эгаларининг устини босиб қолади. 23 ёшли Дембеленинг сафга тезроқ қайтишини ва қобилияти даражасидаги ўйинлар кўрсатишини тилаган ҳолда, у ҳақдаги таҳлилни тўхтатаман.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 09:13, 15.05.2020.
Ўқилди: 3849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.