Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) ҳисоб-китобларига кўра, 1 йилга қолдирилган Олимпия ўйинлари ташкилот учун 800 миллион АҚШ долларига тушади. Бу ҳақида ХОҚ президенти Томас Бах маълум қилди.

Таъкидланишича, бу қайта режалаштириш ҳисоб-китоблари бўйича хулосага келинган биринчи тахмин. Юқорида кўрсатилган маблағларнинг 150 миллион доллар миқдоридаги қисми Халқаро федерациялар ва Миллий олимпия қўмиталарини зарур молиялаштириш ишлари учун ажратилади.

Ижроия қўмитасининг асосий эътибори “Биз бу ерга борамиз” ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган Токио ўйинлари тўғрисидаги ҳисоботда бўлади. Ундаги мутахассислар гуруҳ аъзолари хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб беради. Ушбу мақсадга эришиш учун биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа манфаатдор томонлар билан алоқа ўрнатмоқдамиз. Биз ташкилий қўмита ва Япония ҳукумати билан бирдаммиз. Асосийси, 2021 йил 23 июлдан бошланиши кутилаётган Олимпиаданинг муваффақиятли ўтишига шубҳа қилмаймиз”, – деди Томас Бах.

Қолаверса, Бах 800 миллион АҚШ доллари коронавирус инқирозининг молиявий оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришини айтиб ўтди. ХОҚ раҳбари, шунингдек, агар коронавирусга вакцина топилмайдиган бўлса, Олимпиада бутунлай бекор қилиниши эҳтимоли борлигини ҳам таъкидлади.

ХОҚнинг келгуси онлайн Ижроқўм йиғилишлари 10 июнь, 15 ва 22 июль кунлари бўлиб ўтади.