Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ишсиз қолиб кетган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz айни дамда турли сабабларга кўра клубсиз қолиб кетган машҳур футболчилар билан таништириб ўтади.

Эмилио Вивиано

Италия терма жамоаси шарафини иккита учрашувда ҳимоя қилган, “Арсенал”ни бир неча бор муқарар мағлубиятлардан қутқариб қолган Вивианонинг клубсиз қолганига ишониш қийин. Қаҳрамонимиз ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери ишсиз. Қаҳрамонимиз бир муддат “СПАЛ” дарвозасини қўриқлагач, эркин агент мақомини қўлга киритди. Кейин Португалиянинг “Спортинг”ги билан ҳамкорлик қилган кипер сентябрь ойида шартномани бекор қилди. Аслида, Вивиано қишда “Интер”га ўтиши кутилаётган эди, бироқ трансфер ўзининг сўнгги босқичида барбод бўлди ва дарвозабон бир четда қолиб кетди. А Серияда 250 бор майдонга тушган кипер наҳотки бирорта клубга керак бўлмаса?!

Игназио Абате

“Милан” сафида 10 йил тўп сурган ҳимоячи узоқ муддат асосий таркиб футболчиси саналганидан хабарингиз бор. “Россонери” билан шартнома имзолашдан бош тортган футболчи ўтган мавсум бошида “Ал-Ғарафа” ёки “Спортинг” жамоаларидан бирига ўтиши кўзда тутилган эди, бироқ футболчи маълум муддат танаффус олишга қарор қилди. Унинг айтишича, айни дамда унда футболданда муҳимроқ муаммолар мавжуд экан. Мино Райоланинг мижози эндиликда ғирт “бекорчилар”дан бири. Деярли бир мавсумдан бери катта футболдан узоқдаги футболчини қайси клуб ўзига чорлар экан? Ҳатто у ишбилармон Минонинг мижози бўлсада ўзи учун клуб топиши жуда мушкул. МЛС? Бу вариант ҳам чакки эмас. Қолганини вақт кўрсатади.

Сердар Ташчи

Икки карра Бундеслига ғолиби, Россия чемпиони ва Германия терма жамоаси собиқ аъзоси ҳам бугунги кунда клубсиз. 2018-йилда Туркиянинг “Истанбул” жамоаси билан шартнома имзолаган футболчи чемпионлик учун кураш олиб борган бўлсада, клуб уни олиб қолишни истамади. Сердарнинг ўзини яна камида 3 ё 4 та мавсум тўп суришга қодир деб ҳисобмоқда. Бугунги кунда у Штутгартшаҳрида формасини сақлаб туриш билан банд.

Иван Стринич

2018-йилда Россия мезбонлик қилган ЖЧнинг кумуш медали соҳиби Иван Стринич ҳам клублар эътиборидан четда қолганига анча бўлди. Афсуски, бунга унинг юрагидаги муаммолар сабаб бўлди. Хорват соғлиғини тиклаш билан банд бир пайтда “Милан” ўртадаги шартномани бекор қилди. Айни дамда, Стринич яна футболга қайтишга тайёр. Унинг айтишича, соғлиғида ҳеч қандай муаммолар йўқ. Катта эҳтимол билан уни келаси мавсум бошида Хорватия клубларидан бирида кўрсак керак. Футболчи ўз ижтимоий тармоқлари орқали бир неча бор шунга шаъма қилиб ўтди.

Жон Оби Микел

Бугунги рўйхатимиздаги энг машҳур футболчилардан бири. 33 ёшни қарши олган бўлсада, жисмоний ҳолати ажойиб тарзда бўлган ярим ҳимоячи бу мавсумни “Трабзонспор” сафида бошлаган эди. Кейинчалик Туркиядаги вирус билан боғлиқ машмашалар бошлангач, у ўз ихтиёри билан клубдан кетишга қарор қилди. Бунга, Туркия Суперлигасининг ўйинларни тўхтатмагани сабаб бўлди. Нигериялик футболчи клуби билан шартномани бекор қилгани учун катта зарар кўрди, бироқ у бу пулларга ҳеч қачон ачинмаслигини ва соғлиқ унинг учун биринчи ўриндалигини ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдиришга ҳам улгурди.

Роберт Мак

Россиянинг “Зенит” жамоасидаги ўйинлари билан ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган ҳужумчи учун ҳам Туркия чемпионати омадсизлик олиб келди. Словакиялик вингер “Кўньяспор” билан тузилган шартномани ими-жимида бекор қилди ва оиласи билан юртига қайтиб кетди. 29 ёшли Мак бугунги кунда янги таклифлар учун очиқ. Бундеслига, РПЛ ва Греция чемпионатларида ўзини кўрсатган Роберт катта эҳтимол билан ёзда номдор жамоалардан бирининг либосида кўриниш беради.

Даниел Старриж

Эндигина 30 ёшни қарши олган ҳужумчи ЕЧЛ олтин медалларини қўлга киритгач, Туркиянинг “Трабзонспор” клуби билан шартнома имзолаган эди. Ҳаммаси кўнгилдагидек бошланган эди. 16 та учрашув 7 та гол ва 4 та ассист. Афсуски, уни келишилган ўйинларга алоқадорликда айблашди ва 17 июнга қадар катта футболдан четлатишди. Қўшимчасига 150 минг фунт жарима ҳам белгилашган. Англиялик футболчи бу вазиятга ойдинлик киритишдан бош тортмоқда. Шунга қарамай, тез орада Старриж янги таклифларни кўриб чиқишни бошлайди. Унинг агенти берган маълумотларга қараганда, мижози яна 3 мавсум юқори темпда футбол намойиш этишга қодир.

Сейду Думбия

Москванинг ЦСКА шарафини муносиб ҳимоя қилган ивуарлик форвард ҳам бугунги кунда ишсиз қолиб кетганлардан бири. Аслида ДумбияШвейцария чемпионатида “Сион” таркибида жавлон ураётган эди. Корона-танаффус сабабли клуб унинг маошини камайтиришини истамади ва кичик жанжал уюштирди. Якунда ўзаро келишган холда клуб томонидан Думбияга кетиш учун рухсат берилди.

Айни дамда Сейду ўз спорт формасини аъло даражада ушлаб турибди. Қаҳрамонимиз тез орада яна РПЛ клубларидан бирида кўриниш берса, ажаб эмас.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:09, 15.05.2020.
Ўқилди: 6506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.