Каталонияликлар қанот ҳимоячи излаш ишларини тўхтатмаяпти.
Каталониянинг «Барселона» клуби ўнг қанот ҳимоячиси позициясига Маттиа Де Шильонинг вариантини кўриб чиқмоқда. "Кўк-анорранглилар" айни пайтда Нельсон Семедунинг ўрнига футболчи изламоқда.
«Ювентус» ўзининг заҳирадаги футболчиси билан хайрлашишга қарши эмас. У жамоага катта фойда келтирмаяпти. Де Шильо жорий мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 10 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
«Барселона» аввалроқ Семеду билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмади. Жамоа таркибида юқори даражали ўнг қанот ҳимоячиси қолмади.