Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

16 майни унута оласизми?

Баҳо:
+ | -1

Дортмунд шаҳрида жойлашган Вестфаленштадион янги асрнинг энг ажойиб ўйинига гувоҳ бўлган оқшомга ҳам 19 йил тўлди. Бунақа голга бой, сценарийси кутилмаган ва очиқ футболни кейинчалик кўрмадик. Балки бир томонда энг яхши даврини бошдан кечирган Алавес, иккинчи томонда қувноқ "Ливерпуль" тургани учундир. Билмадим, аммо бу баҳсни унутиш имконсиз.

Таркиблар ҳам зўр: Испанлар томонида Хорди Кройфф, Хави Морено, Иван Томич, Космин Контра ва Иван Алонсо. Ливепулда Маркус Баббель, Сами Хюпия, Жими Каррагер, Дитмар Хаманн, Ситвен Жеррард, Эмиль Хески, Майкл Оуэн.

Ўйин қандай кечгани рақамларда:

4-дақиқада ҳисобни Баббель очади.
16-дақиқада Стив Жи икки тўпга олиб чиқади фарқни.

Майдонга тушганига тўрт дақиқа бўлган Алонсо қисқартиради, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлган Макаллистер 41-дақиқада пенальтидан яна Ливерпульни икки тўп фарқли масофага олиб чиқади – 3:1.

Танаффусда Жерар Улье ва айниқса Хосе Мануэль Эснал шогирдларига қандай дори ичиришган, билмадику, иккинчи бўлим даҳшатли тезликдаги футболга айланиб кетади.

48 ва 51-дақиқада Хави Морено дубль йўллаб, таблодаги ҳисобни тенглаштириб ташлайди.

3:3 – ҳаммаси бошидан бошланиши зарур. Буни ҳис этган ва иккинчи бўлимда майдонга туширилган Роби Фаулер 73-дақиқада инглизларни яна ҳисобда олдинга ундайди. 4:3.

Асосий вақт тугаш арафасида Хорди Кройфф катта саҳнага чиқиб, Алавеснинг тўртинчи голини йўллаганида, "Ливерпуль" томондагилар қотиб қолишганди – 4:4.

Қўшиб берилган бўлимлар. Иш пенальтилар сериясигача борадиёв деб турганимизда, Ливерпулнинг ҳужумларидан бири самара беради. Испанлар ҳимоячиси Делфи Гели автогол соҳиби.

5:4 – буёғига икки ўйинчиси қизил карточка олган Алавеснинг навбатдаги бор жавоб беришига имкони ҳам, вақти ҳам, кучи ҳам қолмаганди. Тамом қаҳрамонликларга бой жанг тўққизта гол билан якунига етган.

Қизиқ томони, ушбу баҳсда Майкл Оуэн гол урмаган ва бу жамоасини тарк этишига шаъмадек қабул қилинганди ўшанда. Ушбу драматик баҳсни томоша қилган авлод тўрт йил ўтиб Истанбулдаги Ливерпуль мўжизасига у қадар ҳайратланмайди. Чунки асосий репитиция сал аввал – Дортмундда ишлаб олинганди.

———
Бу сана футбол аҳли учун-да қайғули кун етиб келганини ҳам айтиб ўтсак. Футбол даҳоси, ўз қадрини жаҳон саҳнасида топа олмаган, аммо миллионлаб мухлислар қалбида қолиб кетган Роберто Баджо 2004 йили футбол билан хайрлашди. Охирги жамоаси – "Брешия" клубида фаолият олиб борар экан, узунсоч юлдуз сўнгги ўйинини рамзий маънода Сан Сирода ўтказган. Собиқ жамоасига қарши. Миланда, даҳшат олқишлов остида. 80 минг мухлис қаршисида Роби кўзда ёш билаг 88-дақиқада майдонни тарк этганди. Жанни де Бльязи атай, ҳамма у билан хайрлашиши учун ҳам ўйин тугаши арафасида шу ишни қилган. Стадион ўрнидан туриб кузатиб қўйганди буюк иқтидорни.

Ўша кундан бери Италия мухлислари майдонда янги Баджони излашади. Афсус, унақаси такрорланмаслиги борган сари исботини топиб бормоқда.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 09:25, 16.05.2020.
Ўқилди: 8897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.