Москванинг «Локомотив» клуби директорлар кенгаши раиси Анатолий Мешчеряков жамоа ҳужумчиси Жефферсон Фарфан коронавирусга чалинганини маълум қилди.
«Фарфан ҳақиқатан ҳам коронавирусга чалинди. У ҳозир Москвада. Жефферсон мутахассисларнинг барча маслаҳатларига амал қилган ҳолда изоляцияда ўтирибди», — деди Мешчеряков.
Фарфан Россия премьер-лигасида коронавирус юқтирган илк футболчи бўлди. 35 ёшли футболчи 2017 йилдан бери "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади.