"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Бундеслиганинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ProSportsManagement агентлиги раҳбари Герман Ткаченко "Футбол академияси" лойиҳасида маълум қилди.
"Тан оламан, Элдор Шомуродов трансфери бўйича Германиянинг бир нечта клублари билан музокара олиб бораяпмиз. Улардан бири биз билан суҳбатда очиқчасига шундай дейишмоқда: "Йигитлар, биз қишдан қолган пулларимизни шунчаки сарфлай олмаймиз, кимнидир сотишимиз керак. Сабаби, ҳомийларимизга қанчалик қийин бўлаётганлигини кўриб турибмиз. Шунга қарамай, улар бизни таъминлашда давом этишмоқда. Жамоа футболчиларидан ҳам 2-3 ой давомида маошларни қисқартириб туришни илтимос қилдик. Ҳали қарийб бир йил мухлисларсиз ўйнашимизга тўғри келади. Тўғри, ҳозир бизда маблағ бор, аммо буни трансфер учун сарфлаш тўғри қадам эканлигига ишонч ҳосил қила олмаяпмиз", - дейди Герман Ткаченко.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсум "Ростов" сафидаги 11та гол урган ҳамда 5та голга ассистентлик қилган.