«Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико жамоани тарк этиб, «Барселона»га қўшилишга тайёр. Бу ҳақда "AS" хабар тарқатди.
"Mundo Deportivo" тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчи "кўк-анорранглилар" сафида Хуниор Фирпонинг ўрнини эгаллаши мумкин. Каталонияликлар Тальяфиконинг агенти билан эҳтимолий трансфер юзасидан алоқага чиқишди.
Николас ўтган йилнинг ёзида «Атлетико»га ўтишга яқин турган эди. Футболчи учун мавсумда «Аякс» сафида барча мусобақалар доирасида 38та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 7та голга узатма берди. Унинг трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланган.