Кириш Регистрация
05/06 21:00 Смолевичи 4-1 Городея
05/06 23:30 Фрайбург 1-0 Боруссия М
06/06 16:00 Слуцк - Торпедо-БелАЗ
06/06 18:00 Ислочь - Рух
06/06 18:30 Айнтрахт Франкфурт - Майнц-05
06/06 18:30 Байер - Бавария
06/06 18:30 Лейпциг - Падерборн
06/06 18:30 Фортуна - Ҳоффенҳайм
06/06 20:00 Славия - Неман
06/06 21:30 Боруссия Д - Герта
06/06 22:00 Динамо-Брест - Минск
07/06 16:30 Вердер - Вольфсбург
07/06 18:00 Витебск - БАТЭ
07/06 18:30 Унион Берлин - Шальке-04
07/06 20:00 Белшина - Динамо Минск
07/06 21:00 Аугсбург - Кёльн
07/06 22:00 Шахтёр-Солигорск - Энергетик-БГУ

Хабарлар

Улар «МЮ»да тўп суриши мумкин эди (рамзий жамоа)

Баҳо:
+ | -

“Talk Sport” “қизил иблис”га айланишига бир бахя қолган футболчилардан ташкил топган жамоа билан таништириб ўтди.

Дарвозабон – Питер Чех

Чех “Челси” афсонасига айланишидан аввал, 19 ёшида “Манчестер Юнайтед” футболчиси бўлиши мумкин эди. Чехиялик кипер “Ренн” шарафини ҳимоя қилиб юрган чоғлари, Сер Алекснинг шахсан ўзи унинг ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган. Афсуски, ўша оқшом кипер қўпол ҳатога йўл қўяди. Сер Алекс эса, кейинроқ Чехни айнан ўша хато туфайли сотиб олиш фикридан қайтганини тан олган.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Филип Лам

“Бавария”нинг собиқ ёрдамчи мураббийи Ҳерман Герланднинг айтишича, Сер Алекс Филип Ламни ўз жамоасида кўришни жуда истаган экан. Немис футболчиси “Штутгарт” сафида ижара асосида тўп суриб юрган чоғлари, “Манчестер” Юнайтед”га қарши учрашувда ўзини кўрсата олган шекилли, айнан ўша учрашувдан сўнг “қизил иблислар” алоқага чиқишган. Шунга қарамай, Мюнхен клуби Лам келажак лойиҳаси сифатида клубда олиб қолган.

Марказий ҳимоячи - Венсан Компани

Аслида Венсан 18 ёшидаёқ Манчестерга кўчиб ўтиши мумкин эди. Сер Алекс Фердинанднинг ўрнида бельгиялик футболчини кўришни истаган, бироқ кейин фикрдан қайтади. “Talksport”нинг маълум қилишича, шотландиялик мураббий Компанига “Манчестер Сити” сингари улкан шахсий шартнома таклиф эта олмаган.

Марказий ҳимоячи- Паоло Мальдини

Афсонавий мураббийнинг ўзи Мальдини трансфери борасидаги қуйидагича фикр билдиради:

“Унинг отаси таклифимни эшитгач, “Менинг отам, мен ва ўғлим “Милан”чилардир. Унинг “қизил иблис”га айланишини унутинг!” Тўғриси уни ўз жамоага оғдиришга бир неча бор уриндим, бироқ Чезаре ўз фикрида қатъий туриб олди”.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Биксан Лизаразью

Биксан ўз даврининг энг кучли фулбекларидан бири бўлган. Уни Сер Алекс жамоасида кўришни истагани табиий ҳол. Шундай бўлсада, футболда айрим ишларни амалга оширишнинг иложи йўқ. Футболчининг ўзи 2001-2002 йилларда “Бавария”га бўлган ҳурмати сабабли клубини алмаштирганини интервюларидан бирида маълум қилган эди.

Марказий ярим ҳимоячи – Пол Гаскойн

1987-йил. “Қизил иблислар” элитада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган “Ньюкасл” билан тўқнаш келади. Ўша учрашувда 20 ёшли Пол “МЮ”нинг марказини бир ўзи сочиб ташлайди. Ўйиндан сўнг, Сер Алекс раҳбариятдан трансфер учун пул талаб қилади, бироқ бу пайтда “Тоттенхэм” Гаскойнинг оиласи учун Лондондан уй сотиб олиб бўлган эди...

Марказий ярим ҳимоячи – Зидан

Зиданнинг “қизил иблис”га айланишига бошқа бир франциялик футболчи йўл қўймаган. Клубнинг франциядаги иқтидорларни аниқлаш бўйича маъсул ходими “Бордо”даги Зидан ҳақида маълумот берганида, Ферги бобо Кантонанинг статуси тушиб кетмаслиги учун ҳам трансфердан воз кечади.

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси – Арьен Роббен

Роббен “Челси”га ўтишидан аввал Манчестер шаҳрида меҳмон бўлганидан хабарингиз борми? Голландиялик футболчини шахсан сер Алекс меҳмонга чақиради ва уни клуб базаси билан таништиради. Кечки тушликдан сўнг келажак борасида суҳбат қурилади. Кейин РоббенГолландияга қайтиб кетади. У ерда уни “Челси”дан тушган фантастик суммадаги шартнома кутиб турган эди.

Чап қанот ярим ҳимоячиси – Роналдиньо

Рони АПЛда кўриниш бериши мумкинлиги ҳақида Пол Скоулз бир неча бор маълум қилган. Унинг айтишича, 2003-йилда футболчи деярли “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланиб бўлган эди, бироқ трансфер ойнасининг сўнгги соатларида “Барселона” чаққонлик намойиш этиб ПСЖ футболчисини илиб кетган экан.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи – ДавивСилва

Яна бир “Манчестер Сити” афсонаси. Афсуски, Силва “Валенсия”да “жавлон ураётган” пайда “қизил иблислар”аллақачон ўйин моделини шакллантириб бўлган эди. Бу моделда техникаси кучли бўлсада, нимжонроқ футболчига жой бўлмагани учун Силвадан воз кечилади. Ваҳоланки, клуб скаути ярим ҳимоячини нақ 6 ой давомида кузатиб юрган.

Ҳужумчи – Алан Ширер

Афсонавий ҳужумчи “Блэкберн”да тўп тепаётган чоғидаёқ сер Алекснинг нишонида бўлган. Афсуски, клубнинг ўша даврдаги эгаси Жек Уокер трансферни блоклаб қўйиш орқали Ширерни клубда олиб қолмоқчи бўлади. Боз устига, Уокер ва Алан қалин дўстлар бўлишган ва футболчи дўстликка путур етмаслиги учун ҳам “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини рад этади.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев таржимаси

Манба: Talk Sport
Киритилди: 06:12, 17.05.2020.
Ўқилди: 6431 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.