Кириш Регистрация

Кей лига. «Сеул» ғалаба қозонди, «Сеонгнам» дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея Кей лигасининг 2-тур ўйинлари якунланди. "Сеул" бугун ўз майдонида "Квангжу"ни қабул қилган бўлса, "Сеонгнам" ўз уйида "Инчеон Юнайтед" билан тўқнаш келди.

"Сеул" бош мураббийи Икром Алибоевни қайдномага киритмади. Жамоа эса таркибида Рустам Ашурматов бўлган жамоани кичик ҳисобда мағлуб этди. Ҳамюртимиз ўз жамоаси сафида учрашув охиригача майдонда ҳаракат қилди. Сеулликлар дастлабки 3 очкони қўлга киритишган бўлса, "Квангжу" 0 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Сафида Жамшид Искандеров бўлган "Сеонгнам" эса "Инчеон" дарвозасига йўл топа олмади — 0:0. Ҳамюртимиз баҳс сўнггига қадар майдонда ҳаракат қилди. Ушбу дуранг туфайли сеонгнамликлар 4 очко билан 4-ўринни эгаллаб туришибди.

Жанубий Корея Кей 1 лигаси, 2-тур
«Сеул» - «Квангжу» - 1:0 (0:0)
Гол: Хан Чан-Хи (65)
"Сеул": Ю Санг-Хун, Ким Нам-Чун, Хванг Хюн-Су, Ким Жу-Сунг, Осмар, Ким Жин-Йа, Хан Чан-Хи, Хан Сеунг-Гю, Парк Чу-Йонг, Адриано, Ким Хан-Гил
"Квангжу": Ли Жин-Хюнг, Рустам Ашурматов, Ли Хан-До, Ли Мин-Ки, Хонг Жун-Хо, Йео Реум, Йое Бонг-Хун, Ким Жин-Хёнг, Фелипе, Ким Жу-Гонг

«Сеонгнам» - «Инчеон Юнайтед» - 0:0
"Сеонгнам": Ким Йонг-Кванг, Ли Чанг-Йонг, Ли Тэ-Хи, Йеон Же-Ун, Чой Жи-Мук, Лим Сун-Йонг, Жамшид Искандеров, Ю Ин-Су, Ким Донг-Хюн, Чое Бёнг-Чан, Янг Донг-Хйен

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:24, 17.05.2020.
Ўқилди: 3950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик