Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Жон Терри : “Коста қўрқоқ, лекин…”

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Челси” жамоаси собиқ сардори -Жон Терри клуб расмий сайти учун берган интервьюсида Диего Коста билан боғлиқ қизиқарли воқеани ёдга олиб ўтди.

“Бунга ишониш қийин, бироқ Диего жуда қўрқон инсон. Барча мухлислар унинг майдондаги қилиқлари сабабли уни ботир шахс деб тасаввур қилишлари мумкин, бироқ аслида ундай эмас. Коста барча-барча нарсадан хавфсирайверадиганлар тоифасидан. Мисол учун, клуб футболчиларни умумий эмлаган пайтларида, у доим йўқ бўп қолар эди. Кейин уни шифохонанинг бир бурчагидан топиб чиқар эдик. Бечора, бир маротаба қўрққанидан докторнинг бармоғини тишлаб олган эди.

Тўғриси, у мен кўрган футболчилар ичида энг юраги йўқлардан. Диегодоимо ҳозир нимадир содир бўлшини сезгандек хавфсираб юради.

Ёдимда бор, у илк бор карточкасидаги пулни ечиб олиш учун банкоматнинг олдига борган эди. Биз уни яхшилаб қўрқитиб қўйиш мақсадида олдиндан тайёрлаб қўйилган қопни унинг бошига кийгаздик. Тоғриси, кулгудан ўзимизни зўрға тийиб турдик. У ёш болалардек бақирар, нуқул пули жуда оз эканлигини ва бу пулларга дори сотиб олмоқчи эканлигини айтиб ялинишга тушиб кетди. Бир тасаввур қилиб кўринг! Костанинг бошида қоп, унинг тиззалари қалтирамоқда. Биз кулгудан ўзимизни тия олмай қолдик. Шунда у биз эканлигимизни пайқаб қолди ва сўкинишга тушиб кетди. Тан олиш лозим, Диего биздан қаттиқ хафа бўлганини яшириб ўтирмади. Ҳатто 10 кунгача машғулотларда ҳам биз билан гаплашмай қўйди. Бироз вақт ўтгач барчаси изига тушиб кетди, бироқ Коста клубдаги йигитлар учун кулгу мавзусига айланди. Бечора, ҳар сафар шу мавзу очилса, жахл отига минар, нуқул алланималар деганча ғазабини сочар эди.

Тўғри, Диего қўрқон инсон бўлиши мумкин, бироқ у майдонга чиқиши билан чинакам жангчига айланади. У ўз жамоасининг ғалабаси учун ҳеч нарсадан тап-тортмай ҳаракатқилишни бошлайди. У ғалаба учун рақиблар билан уришиши, тўқнашиб кетиши, руҳий босим ўтказиши мумкин, лекин ҳеч қачон қўрқмайди. У майдонда чинакам эркак эди! Биз уни айнан шу хислати учун ҳали-ҳамон ҳурмат қиламиз.

Манба: FC Chelsea
Киритилди: 23:13, 17.05.2020.
Ўқилди: 4602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.