Италиялик мутахассис Фабио Капелло "Реал" клубида ишлаган даврларини эсга олди.
- Унинг жуда иқтидорли эканлигига шубҳам йўқ. Бироқ, шу билан бирга, у кийиниш хонасида мен учун энг катта муаммоларни келтириб чиқарадиган футболчи эди. Бир куни ван Нистелрой менинг ёнимга келди ва кийиниш хонасидан спиртлик ичимликнинг ҳиди келаётганини айтди. Кейин Роналдо Миланга кетди ва биз ғалаба қозонишни бошладик. Лекин, агар биз иқтидор ҳақида гапирадиган бўлсак, шубҳасиз унинг энг кучли иқтидор эгаси эканини биламиз, - Капеллонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда британия матбуоти.