Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси: «Икки маротаба ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлганман»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячис Ли Хендри қийин воқеа ҳақида сўзлаб берди.

Англиялик собиқ футболчи Ли Хендри футболчилик фаолиятининг энг яхши даврларини «Астон Вилла» клубида ўтказган. У бу клуб таркибида 1994 йилдан 2007 йилгача тўп сурган. Ҳафтасида 30 минг фунт стерлинг ишлаб топадиган футболчи фаолиятини якунлаганидан сўнг, барча тежашини йўқотди. Футболчи икки маротаба ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини сўзлаб берди.

«Мен чуқур тушкунликка тушиб қолдим. Мен бутунлай банкрот бўлдим. Менинг уйимни тортиб олишди. Улар менинг онамни уйини тортиб олишди, бу мени барбод қилди.

Бу менга қаттиқ таъсир кўрсатди ва ўз жонимга қасд қилишга ҳаракат қилганман. Уйғонганимда махсус нафас берувчи ускуналар тақилган ҳолда касалхонада ётардим. Шундан сўнг ҳам, мен ўз жонимга яна яна қасд қилишга ҳаракат қилганман.

Ҳозиргача ҳар куни курашаман ва антипрессантларни қабул қиламан.

Бир куни дорихонага бордим ва бир дона таблетка олдим. Барча таблеткани бирданига ичиб юбордим. Ҳа, бу жуда худбинлик эди, чунки менинг беш нафар фарзандим бор, лекин мен барчани тушкунликка тушириб қўйганимни ҳис қиламан», – деди футболчи.

Хендри Англия терма жамоасида ҳам тўп сурган. Миллий терма жамоада битта ўйин ўтказган ва ёшлар терма жамоаларида мунтазам равишда ўйнаб келган.

Киритилди: 13:39, 20.05.2020.
Ўқилди: 5202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.