Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Олимпия ўйинлари афсоналари: “Балтимор ўқи”

Баҳо:
+ | -

Ёзги ёки қишки Олимпия ўйинларининг ғолиблари – Олимпия чемпионлари ўзгармайдиган унвонга эгалар, яъни собиқ Олимпия чемпионлари бўлмайди. Олимпия ўйинларида ҳам шахсий, ҳам жамоавий мусобақалар ғолиблари олимпия чемпионлари унвонига эга бўлади. Бунда битта Олимпия ўйинида жамоавий спорт турлари ва ихтисослашишга кўра айрим шахсий мусобақаларда фақат бир марта Олимпия чемпиони бўлиш мумкин бўлса, бошқа шахсий мусобақаларда спортчилар беш марта ва ундан ҳам кўпроқ Олимпия чемпиони унвонига сазовор бўла олишади.

Олимпия ўйинларида энг кўп олтин медалга эга спортчи – америкалик сузувчи Майкл Фелпсдир. У 23 карра Олимпия чемпионидир (13 марта – шахсий мусобақаларда ва 10 марта – эстафеталарда). Пааво Нурми, Лариса Латинина, Марк Спитц, Карл Льюис тўққиз мартадан Олимпия чемпионлари бўлганлар.

Майкл Фелпс, шунингдек 50 метрли сузиш ҳавзасида 26 карра жаҳон чемпиони ва кўп марта жаҳон рекордчисидир. Шунинг учун уни “Балтимор ўқи” ёки “Учувчи балиқ” деб номлашади. Унга, айниқса эркин ва баттерфляй усулда сузиш, шунингдек комплекс сузишда тенг келадиганлар топилмаган.

Майкл Фелпс АҚШнинг Балтимор шаҳри шимолидаги Тоусонда туғилган. Сузиш билан 7 ёшдан бошлаб шуғулланган, 10 ёшлигида ўзининг ёш гуруҳида АҚШнинг миллий рекордини ўрнатган. Майкл Фелпс тренер Боб Боуман раҳбарлигида машқ қилган. 15 ёшлигида 2000 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, кейинги 68 йилда Олимпияларда АҚШ терма жамоаси сафида иштирок этган биринчи энг ёш спортчи бўлган. Ўша Олимпиадада у 200 метрга баттерфляй усуслида сузишда финал мусобақаларида бешинчи ўринни эгаллаган.

2001 йил 30 мартда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида Майкл Фелпс 200 метрга баттерфляй усулида сузишда жаҳон рекордини ўрнатган. Шу тарзда у 15 ёшу 9 ойлигида сузиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатган биринчи спортчи бўлган.

2004 йилда Афинада бўлиб ўтган Олимпиадада 19 ёшли Фелпс саккизта медаль соҳиби бўлган, уларнинг олтитаси олтин ва иккитаси бронза медали эди. Шу билан бирга учта Олимпия ўйинлари ва битта жаҳон рекордларини ўрнатган. Бундан ташқари спортчининг битта Олимпиадада қозонган саккизта медали машҳур гимнастикачи Александр Дитятин томонидан 1980 йилда Москва Олимпиадасида ўрнатилган рекорднинг такрорланиши бўлган.

Майкл Фелпс 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ўзи қатнашган барча саккизта мусобақада ғолиб чиққан. Бу билан у Марк Спитцнинг Мюнхендаги 1972 йилги рекордини (бир Олимпиадада етти олтин медаль) янгилаган. Натижада у 14 карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Бу билан у фин енгил атлетикачиси Пааво Нурми, америкалик енгил атлетикачи Карл Льюис ва ўз спорт тури бўйича ватандоши Марк Спитцни орқада қолдириб, замонавий Олимпия ўйинларининг энг кўп марта чемпионига айланган.

2012 йилда Лондонда ўтказилган Ёзги Олимпиадада Майкл Фелпс қозонган барча олимпия медалларининг сони бўйича (22 та) Олимпия ўйинлари барча спорт турлари бўйича 48 йил давомида ўзгармай турган машҳур гимнастикачи Лариса Латининанинг рекордидан (18 та олимпия медали) ўзиб кетган.

Рио-де-Жанеродаги 2016 йилги Ёзги Олимпиадада эса Фелпс яна бешта олтин медаль соҳиби бўлган. У 200 метрга комплекс сузиш бўйича мусобақада ғолиб чиқиб, биринчи марта бир спорт турида бир масофага сузишда тўртта Олимпиада чемпионига айланган.

2004 йилда Майкл Фелпснинг туғилган шаҳри – Балтимордаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:20, 22.05.2020.
Ўқилди: 2096 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.