Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Челси” ишга киришди

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси “Ювентус” ярим ҳимоячиси Миралем Пянични ўз сафига қўшиб олиш борасидаги ишларни бошлаб юборди.

Таниқли “Don Balon” нашри берган маълумотларга қараганда, “Челси” босниялик футболчи учун “Ювентус”га Жоржинони таклиф қилмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, Артур “Барселона”ни тарк этишни истамаяпти, шу боис “Барселона” Пянич учун курашдан чиқиб кетиб бўлди.

Фавр кетадими?

 

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси устози Лусиен Фавр мавсум сўнгги жамоадан кетиши мумкин.

Бу ҳақида “Bild” нашри маълум қилмоқда. Манбада ёзилишича, клуб раҳбарияти мураббийнинг сўнгги турлардаги омадсизликларидан норози. Айни дамда, унинг ўрнига янги мураббий излаш ишлари бошланди.

“Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда “Боруссия Дортмунд” ЕЧЛ ва Германия кубоги мусобақаларини плей-офф ўйинларида тарк этди.

“Қизил иблислар”дан ўзгача юриш

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси Жейдон Санчони қўлга киритиш йўлида турли вариантларни кўриб чиқишда давом этмоқда.

“Mundo Deportivo” нашри “қизил иблислар” Санчо учун пул ва Алексис Санчесни таклиф қилмоқчилиги ҳақида маълумот тарқатмоқда.

Шу йўсинда инглиз клуби Санчонинг трансфер қийматини ҳеч бўлмаганда 20 миллион еврога камайтиришга умид қилмоқда.

Эслатибо ўтамиз, Санчеснинг йиллик маоши 26 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Рокировка?!

 

Англиянинг “Эвертон” жамоаси ёзда “Рома” ҳужумчиси Женгиз Ундерни ўз таркибида кўришни истамоқда.

“Le Gazzeta Della Sport”нинг маълум қилишича, “ирислар” турк футболчиси учун Рим клубига Мойзе Киннинг ҳизматларини таклиф қилади.

“Эслатиб ўтамиз, италиялик ҳужумчи мавсум бошида “Ювентус”дан 27,5 миллион евро эвазига сотиб олинган, бироқ ўзини кўрсата олмаган эди.

Хемес танловда адашмадими?!

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес келажаги борасида бир қарорга келди.

Унга кўра, футболчи “Ньюкасл”дан тушган ажойиб таклифга қарамай, “Атлетико Мадрид” жамоаси либосини кийишга қарор қилган.

Бу ҳақида “MundoDeportivo” нашри маълум қилган. Манбада ёзилишича, колумбиялик футболчи Мадриддан кетишни истамаяпти. Шу сабабли, “қироллик клуби”нинг азалий рақибига ўтишга ҳам тайёр.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:12, 28.05.2020.
Ўқилди: 10552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.