Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

«Брешия» президенти: «Балотеллидан кўнглимиз қолган»

Баҳо:
+ | -

Массимо Челлино айни вақтда «Брешия» сафида тўп тепаётган Марио Балоттели ҳақида фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг жорий мавсуми якунида клуб 29 ёшли форвард билан хайрлашиш эҳтимоли юқори.

"У ғалати йигит, биз ҳақимизда умуман ўйламайди. Шунинг учун унинг жамоадан кетишини оддий ҳол каби қабул қиламан. Биз Б Серияга равона бўлсак, Марио билан тузган шартномамиз автоматик тарзда бекор қилинади. Кейинги мавсумда эркин агентга айланиши мумкин. У бизга майдонда ёрдам бера олишига жуда ишонгандик. Шахсан мен Марио «Брешия»да ўзи учун янги нимадир ярата олишига ишонгандим. Ундан кўнглимиз қолган", — дея Челлинонинг сўзларини келтиради "Football Italia" нашри.

Ҳозирча А Сериянинг 26 тури ўтказилган. «Брешия» 17 ўриндаги жамоадан 9 очко ортда қолган ҳолда мусобақанинг охирги поғонасида бормоқда. Марио Балотелли 19 ўйинда 5 та гол урган.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 13:08, 28.05.2020.
Ўқилди: 2211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик