Португалиялик мутахассис ҳозирда кутишнинг энг қийин даври эканлигини тан олди.
«Шубҳасиз, машғулотларга қайтиш ақлбовар қилмайдиган тажриба. Ўйлайманки, майдонни ҳидини жуда соғиндик! Бизда машғулотларда эрталаб соат 9да бошланган ва кечки соат 17:00да тугаган пайтлар бўлган. Чунки, футболчилар билан якка тартибда шуғулландик. Кимдир соат 10да, яна кимдир 11да, яна кимдир эса 12, 13, 14 ва ҳоказода келган.
Тўғрисини айтсам, шогирдларим бундан жуда чарчаган. Бундеслиганинг тикланиши, Португалия ва Испания чемпионатининг бошланиш муддати маълум бўлганидан кейин биз учун энг қийин давр бошлайди. Шу сабабли, биз ҳам ўйнашни хоҳлаймиз. Бошқа мамлакатларда футбол ўйинлари бўлаётганини кўриш қийин, лекин бизда ундай эмас», – деди Жозе Моуринью.