"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунс ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Daily Star нашрининг хабарига кўра, футболчи хизматига "Эвертон" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Стоунснинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳимоячини 36 миллион еврога баҳоламоқда.