Европанинг топ клублари Жейдон Санчо учун курашишда давом этмоқда. Санчонинг "арилар" билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.
Bild нашрининг хабарига кўра, Дортмунд клуби футболчи билан хайрлашишга қарши эмас. "Боруссия" футболчи трансферидан камида 120 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клублари асосий даъвогар бўлиб турибди.