Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

АГМК аъзолари коронавирус учун тест топширди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугундан бошлаб Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси Суперлига рестартига тайёргарлик доирасида ўз қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Машғулотларга киришишдан аввал жамоа футболчилари, мураббийлар штаби ва қароргоҳда хизмат қилувчи персоналлар, жами 43 киши Covid-19га тест топширди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қарашли Олмалиқ шаҳри СЭОМ ходимлари клубимиз истиқомат қилаётган қароргоҳда белгиланган тартибда жамоа вакилларидан тест таҳлилларини олишди.

Таҳлил натижаларига кўра, барча 43 нафар клуб вакилларида коронавирус инфекцияси йўқлиги аниқланди ва эндиликда жамоа Дўрмондаги қароргоҳда шифокорлар назорати остида тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий амал қилган ҳолда машғулотларга киришади.ф

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 19:00, 01.06.2020.
Ўқилди: 1646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.