Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Букрингни гўр тузатадими, Марио?

Баҳо:
+ | -

Марио Балотелли ўзининг “ҳурмача” қилиқлари билан омма эътиборига тушган машҳур шахслардан бири саналади. Қаҳрамонимиз карантин чоғида ҳам ўз одатларига содиқ қолишга “муваффақ” бўлгани эътиборли ҳолат. “Брешия” клуби футболчи ўз даражасига қайтиши учун қўлидан келган барча ишни амалга оширди. Ҳатто унга сардорлик боғичини ҳам тақдим эди. Афсуски, бу Мариони ижобий томонга ўзгаришига кўмак бергани йўқ. Айни дамда, супер Марионинг жамоаси хавфли зонадан “муқим” ўрин эгаллаган ва катта эҳтимол билан “А Серия”ни тарк этиши мумкин. Ачинарлиси шундаки, Марионинг Италияга қайтиши омадсиз бўлиб чиқди. Бугун у иштирокидаги энг эътиборга молик эпизодлар ўнлигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Менга пенальтини беринглар!

Узоқ 2009-йил. “Интер” “Палермо”ни қабул қилмоқда. Қаҳрамонимиз 11 метрлик нуқтадан Самуэл зарба йўллашини жим томоша қилиб тура олмади. Дарров унинг йўлини тўсди ва зарбани ўзи ижро этиши кераклигини айтди. Вазиятни юмшатиш учун “Интер” афсонаси Занеттининг аралашишга тўғри келди. У ўспирин Мариони тўп олдидан узоқроққа олиб кетди ва алланималар деб овутди. Марио ўша дақиқалрдаёқ антимухлислар ортириб олишни бошлаган десак, адашмаган бўламиз.

Байрамни расво қилиш борасида беназир

2009/10-йилги мавсумда “кўк-қоралар” “Барселона”ни ЕЧЛ ярим финалининг биринчи учрашувида мағлуб этишни уддалашади. Таблодаги натижадан барча қониққан, мухлислар хурсанд, бироқ Балотелли ўша куни ўз характерини яна бир бор намойиш этади. Афсуски, Италия тиффозилари Мариони ирқчилик қилиш орқали қуйишқонидан чиқаришга ҳаракат қилишади. Марио эса, ўйин юқори темпда якунланганига қарамай, учрашувдан сўнг барчанинг кўз ўнгида клуб футболкасини ечиб чимга улоқтириб юборади. Бу стадионга йиғилган мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлади. Вазиятга клубнинг яна бир жанжалкаши – Марко Матерацциаралашади ва уни ўзини босиб олишга чақиради. Кейинроқ, Марко ёш футболчига барчанинг олдида мушт туширишгача боради. Умуман олганда, Марио ўзи ёқимсиз вазиятда ўзини қандай тутишни билмайдиган футболчи эди. Афсуски, шундай бўлиб қолиб кетди.

Ғалати одат

“Манчестер Сити” билан шартнома имзолагач, Марио ўзини аслида қандай эканлигини секин-аста намойиш этишни бошлайди. Қўпол ҳазиллари билан барчанинг медасига теккан ҳужумчиклубнинг ёшлар жамоасидаги футболчиларининг устига дрон учиришгача боради. Унинг кўнгилочар машғулоти сабабли ёш футболчилардан бири бошидан жароҳат олади. Балотелли эса, вазиятни мириқиб томоша қилганча клуб базасини тарк этади.

Динамочига берилган зарба

Украиналик футбол мухлислари яхши эслаб қолган вазиятга қисқача тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Европа лигасининг 1/8 босқичида “шаҳарликлар” ўз уйида “Динамо Киев” жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишади. Жавоб учрашувида жамоанинг асосий таркиби “жанг”гаташланади. “Сити” ўйинни яхши бошлайди. Бирин-кетин вазиятлар яратишни бошлаган бир пайтда Балотелли Поповни каратэуслубидаги зарба билан ерга йиқитади. Туркиялик Чақир ўйлаб ўтирмай Мариога қизил карточка кўрсатади. 35 дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб тўп тепган “шаҳарликлар” минимал ҳисобда ғалаба қозонишади, бироқ икки учрашув натижасига кўра барибир мусобақани тарк этишга мажбур бўлишади. Агар ўша қизил карточка бўлмаганида, клуб ортиқча қийинчиликсиз Украинадан ғалаба билан қайтган бўлар эдими?! Яна ким билади дейсиз?!

Мени алмаштиришманг!

Мавсум олди ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Лос Анжелос Гэлекси”га қарши. Марио рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб келди ва негадир тўпни “ўзгача” услубда дарвозага йўллашга қарор қилди. Бу ташқаридан жуда кулгули ва ғалати кўрингани боис, Манчини чидаб тура олмади ва уни дарроз захирага олди. Қилар ишни қилиб қўйган бўлсада, Марио мураббий узатган қўлни ҳавода қолдирганча ўрнига бориб ўтириб олди.

Ҳаммомдаги ёнғин

Марио ижросидаги навбатдаги “ҳунар”ни ёдга оламиз. Бу сафар Марио дўстлари билан ўз уйида ёнғин чиқаришгача борди. 5 кишидан иборат дўстлар компанияси кўп қаватли уйнинг ойнасидан мушак отишга қарор қилади ва уни ҳаммомнинг ойнасидан ташқарига қарата йўналтиришади. Мушак кўнгилдагидек баландликка кўтарилмагани боис, ҳаммомдаги пардага бориб урилади ва дарров ёнғин чиқади. Ёнғин жадаллашгани боис, дарров ўтўчирувчиларни чақиришга тўғри келади.

Видеотакрордан сўнг четлатилиш

Аслида, Марио учун қизил карточка олиш ҳеч қандай муаммо эмас. Бунинг учун ундан катта меҳнат талаб этилмайди. Қаҳрамонимиз ҳатто “Брешия”даги фаолиятини ҳам Францияда кўрсатган “каромати” сабабли 4 та ўйинлик дисквалификациябилан бошлади. Унинг фаолиятида бунданда қизиқ воқеа содир бўлган. 2011/12-йилги мавсумда “Фулхэм”га қарши учрашувдан сўнг, Англия тартиб-интизом қўмитаси Мариони 4та ўйинга дисквалификацияқилади. Гап шундаки, Марио рақиб ярим ҳимоячиси Скот Паркернинг бошига “қоғозга ўралган” услубида зарба йўллайди. Учрашув ҳаками бунга эътибор қаратмайди, бироқ ўйиндан сўнг видео такрорлар орқали Балотеллини 4 та ўйинга четлатишга қарор қилишади.

Манчини билан жанг

Манчестерда Балотеллига узоқ муддат сабрқилишларига тўғри келди. Шундай бўлсада, футболчининг иқтидорига ишонч билдирган Манчинига нисбатан қилинган ҳурматсизликдан сўнг, унга чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилади.

Машғулотлар пайтида, Балотелли Скот Синклэрга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилади. Буни томоша қилиб турган Манчини дарров майдонга тушиб унинг футболкасидан тортади. Марио эса, бор эътиборини уни энг бадавлат инсонга айлантирган мураббий билан муштлашишга қаратади. Яхшиямки, мураббийлар штаби вазиятга аралашади ва италияликларни ажратиб қўйишади. Ўша жанжалдан кўп ўтмай, Мариони “Милан”га жўнатиб юборишади.

Чекиш маън этилади

Тан олиш лозим, “Милан” сафида Балотелли баъзан чинакам шоуларни намойиш этган. Афсуски, унга стабиллик етишмади. Ачинарлиси шундаки, клуб “Фиорентина” билан меҳмондаги ўйинга ташриф буюради. Ўйин олдидан футболчининг ҳожатхонада тамаки чакиб ўтирганини кўриб қолишади. Кейинчалик Балотелли қилмиши учун узр сўради ва белгиланган жаримани тўлади.

Бир қарашда ишониш қийин, лекин Марионинг пандемия чоғида ижтимоий тармоқларда қолдирган постларидан бирига эътиборингизни қаратамиз.

“Пандемия эълон қилингач, 3 кун давомида картон қоғозларни истеъмол қилдим. Ҳатто уйнинг деворини ҳам тишлаб кўрдим. Яхшиямки таом буютма бериш эсимга тушиб қолди”.

Веронадаги ирқчилик

Бу мавсумнинг биринчи даврасида “Брешия” “Верона”да меҳмон бўлди. Вероналик тиффозилар ўзларининг ирқчиликка мойиллиги билан ажралиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Улар учрашувнинг биринчи дақиқаларидан бошлаб, Мариога руҳий босим ўтказишни бошлаб юборишди. Ўйиннинг 54-дақиқасида футболчининг асаблари дош бермади. У тўпни олди ва тўғри мухлислар сектори томонга зарб билан тепди. Кейин ўйинни давом эттиришдан бош тортди. Жамоадошлари уни узоқ муддат кўндиришга ҳаракат қилишди ва бу наф берди. Марио ўйинга қайтди ва ҳатто гол ҳам киритди. Афсуски, ўша куни (2:1) у киритган гол очко учун камлик қилди. Мана шундай катта ва бой тарихга эга футболчи билан қайси клуб шартнома имзолаши мумкин? Бу саволга ёзда жавоб олишимиз аниқ.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:35, 02.06.2020.
Ўқилди: 5673 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.