Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Германиянинг янги олтин боласи

Баҳо:
+ | -

​​1992 йилнинг шу куни Германия футболининг янги “олтин боласи” Марио Гетце дунёга келган. Олдинги олтин бола Оливер Бирхофф эди. Евро-96 финалини бир ўзи ҳал қилган ўша ҳужумчи. Гетце ҳам нисбатан Оливернинг изидан кетди. Финалдаги биргина ҳаракати билан немислар қалбига муҳрланди.

Аслида Марио ўта қобилиятли саналган. Майдонда ҳақиқий ўнлик. Ёшлигиданоқ умид уйғотгани бор гап. Ҳатто бир пайтлар Франц Беккенбауер уни Мессига солиштириб: “баъзи масалаларда ундан ҳам ўтади” деган. Футбол Кайзери айтади: “Ундан яхшисини топиш мушкул. У ҳимоячилар ичидан худди кўринмас одамдек ўтиб кетади”.

Францнинг гаплари ўз асосини топгандек. Мессига бағишланган 2014 йилги мундиал финалида ягона гол айнан Мариога насиб этди. Захирадан майдонга тушган Гетце биргина имкониятидан шу қадар чиройли фойдаландики, ўйиндан сўнг барчанинг нигоҳи фақат унга қаратилган эди.

Фаолиятининг кейинги қисмидаги чўкишлар менимча ўша олтин голга боғлиқ. Марио Роналду ва Месси эрасида уларга насиб қилмаган чўққига чиқиб, бу роҳат таъмини татиб кўргани боисидан клубларида ўйнамаса ҳам бўлаверади, деб ҳисоблади. Гетцега балки мос ҳам тушаверар. Ахир, у невараларига сўйлаб берадиган ажойиб ҳикоя мавжуд ва уни бу бободан бошқа ҳеч ким сўйлаб бера олмайди.

Яна бир маълумот: қаҳрамонимиз Голливуд фильмларининг жинниси. Асосан охири кутилмаган натижа билан тугайдиган фильмларнинг. Ди Каприо мухлиси, “Лаънатланганлар ороли” фильмини суяди. Футбол тақдирини қарангки, нақадар ўхшаш. Ҳамма кўргуликларни ўйлаб топган ўзи бўлиб чиқади охирида.

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 15:36, 03.06.2020.
Ўқилди: 7273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.