Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Гиггзга соврин топширилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Райан Гиггзга «Бир клубга содиқ инсон» соврини топширилди. Ушбу соврин Бильбаонинг «Атлетик» клуби томонидан таъсис этилган.

Футболчи "қизил иблислар" сафида 24 мавсум давомида ўйнаган. Бунгача эса у клуб академияси тарбияланган футболчи, ўйинчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг жамоа мураббийлар штабида ишлаган.

Гиггз «Манчестер Юнайтед» сафида 963та ўйинда майдонга тушиб, 13 марта Англия чемпионати, икки марта Чемпионлар лигаси, 4 марта Англия кубоги ва бир марта Лига кубогида ғолиб чиққан.

«Биз ўз клубига садоқат намойиш қилган жаҳон даражасидаги футболчи ҳақида гапиряпмиз», — дейилади «Атлетик» расмий сайти тарқатган хабарда.

Райан Гиггз ҳозирда Уэльс терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 05:41, 04.06.2020.
Ўқилди: 3116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.