RMC Sport порталининг ёзишига қараганда, Франциянинг "Монако" клуби "Реал Сосьедад" футболчиси Диего Льорентега жиддий қизиқиш билдирмоқда.
26 ёшли футболчи марказий ҳимояда тўп суради, лекин бошқа позицияларда ҳам ўйнай олиши мумкин бўлган универсал футболчи ҳисобланади.
Аввалроқ, бу футболчига Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳам қизиқиш билдирганди.