Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026нинг энг тезкор футболчилари орасида топ-5дан жой олди

Баҳо:
+ | -

TransferRoom таҳлилий платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчилари орасидаги энг тезкор футболчилар рейтингини эълон қилди. Рейтинг ўйинчиларнинг сўнгги бир йил давомида қайд этган энг юқори тезлик кўрсаткичлари асосида тузилган.

Рейтингга Англия терма жамоаси ва «Барселона» вингери Энтони Гордон пешқадамлик қилди. 25 ёшли футболчи соатига 36,7 километр тезлик кўрсатган. Иккинчи ўринни Ироқ терма жамоаси ярим ҳимоячиси, «Эл-Важба» клуби аъзоси Аҳмад Қосим (36,0 км/соат) эгаллади. Учинчи поғонадан Норвегия терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд (35,6 км/соат) жой олган.

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 35,5 км/соатлик натижа билан тўртинчи ўринни банд этди.

ЖЧ-2026нинг энг тезкор 10 нафар футболчиси:

  1. Энтони Гордон (Англия), «Барселона» — 36,7 км/соат

  2. Аҳмад Қосим (Ироқ), «Эль-Важба» — 36,0 км/соат

  3. Эрлинг Холанд (Норвегия), «Манчестер Сити» — 35,6 км/соат

  4. Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон), «Манчестер Сити» — 35,5 км/соат

  5. Матиас Фернандес-Пардо (Бельгия), «Лилль» — 35,5 км/соат

  6. Килиан Мбаппе (Франция), «Реал» — 35,5 км/соат

  7. Педру Нету (Португалия), «Челси» — 35,5 км/соат

  8. Олвету Маханья (Жанубий Африка Республикаси), «Филадельфия» — 35,4 км/соат

  9. Энтони Эланга (Швеция), «Ньюкасл» — 35,4 км/соат

  10. Жейкоб Шаффелберг (Канада), «Лос-Анжелес» — 35,4 км/соат.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 17 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади. Баҳс Мексика пойтахтида жойлашган афсонавий «Ацтека» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 20:57, 16.06.2026.
Ўқилди: 2084 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик