"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Александр Зинченконинг сўзларига кўра, унинг жамоаси жорий мавсумда Премьер-лигада ғолиб чиқиш имкониятидан маҳрум. Шу билан бирга, украиналик футболчи "шаҳарликлар" бу йил ҳам соврин ютиб олиши мумкинлигини таъкидлади.
"Ливерпуль" чемпионат эканлигини тан олиб бўлдик. Биз Премьер-лигада жуда кўп очко йўқотдик. Ўтмишни танқид қилишнинг ҳожати йўқ. Бизда ҳамон Чемпионлар лигаси ва Англия кубоги бор. Август ойида Чемпионлар лигасини тугатамиз дейишди. Худо хоҳласа, биз "Реал"дан ўтамиз, кейин 1/4 ва 1/2 финал босқичлари битта учрашувдан иборат бўлади ва ўйинлар битта шаҳарда бўлиб ўтади. Аммо ҳозирча буни тасдиқлашгани йўқ", — деди Зинченко.
"Сити" 29 турдан кейин етакчи "Ливерпул"дан 25 очкога ортда қолмоқда.