"Бенфика" ярим ҳимоячиси Флорентину Луиш хизматига "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Британия нашри ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" қишки трансфер вақтида ҳам Луишни харид қилишга уриниб кўрганди.
Transfermarkt портали португалиялик футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.